Тошкент шаҳрида яшовчи бир гуруҳ шахслар кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келгани аниқланди. Тезкор тадбирлар давомида 130 млн сўмдан ортиқроқ қийматга эга дорилар мусодара қилинган.
Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров Сўғдиёна ва Жалойир кўчалари кесишмасида 1,2 км узунликдаги гастрономик кўча лойиҳасини тақдим этди. Устуворлик пиёдаларга берилади, автобуслар бўлади, қулай микроиқлим яратилади. «Ушбу кўча мисолида бошқа кўчалар ҳам тартибга келтирилади», — деди у.
Пойтахтнинг Сергели туманидаги автосалон олдида жойлашган автосервисда ёнғин содир бўлди. Оқибатда автосервиснинг ички қисми ва 3 та автомобиль ёниб зарарланди. ФВБ жароҳатланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаганини қайд этди.
Тошкент шаҳри Сергели туманида узунлиги 510 метр бўлган эскирган иссиқлик қувурини янгилаш ишлари бошланди. Шу муносабат билан ҳудуддаги айрим йўлларда транспорт ҳаракати камида бир ойга чекланди (харита).
Душанба куни эрта тонгда Сергели туманида тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси калтакланди. Аниқланишича, беморнинг яқини фельдшерга яхши қарамагани учун куч ишлатмоқчи бўлган, ҳайдовчи эса уни ҳимоя қилмоқчи бўлган. Ҳозирда ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида кўтарма кран қулагани ҳақида хабарлар тарқалди. ФВВ ҳодиса Сергелида юз берганини маълум қилди. Сергели ҳокимлиги кран қулаган вақтда унда одам бўлгани ҳақидаги гап-сўзларни рад этди. Қурилиш масъулларига кўра, қулаган кран энди утилизация қилинади.
Тошкентнинг Сергели туманида «ВАЗ-2106» русумли автомашина дарахтга бориб урилиши натижасида иккига бўлиниб кетди. Ҳайдовчи касалхонага ётқизилган.
Май ойи бошида очилган Сергели туманини Тошкент маркази билан боғловчи янги йўлдаги айрим деворлар кучли шамол оқибатида қулаб тушди. Ҳокимият пудратчи деворларни мустаҳкам ўрнатмагани ва у ҳозирда деворларни қайта таъмирлаётганини маълум қилди.
Президент Сергели туманидаги Қипчоқ кўчасини Яккасарой туманидаги Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари билан боғлайдиган янги йўл ва кўприкнинг очилишида иштирок этди. Қурилиш ишлари 2020 йилнинг ёзидан бери олиб борилаётган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллалар ҳаёти, саноат лойиҳалари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманига ташриф буюрди. Давлат раҳбари «Дўстлик» маҳалласида маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси ҳамда ёшлар бўйича масъуллар билан суҳбати давомида туманни обод қилиш кераклигини айтди.
Пойтахтда Яккасарой ва Сергели туманларини боғлайдиган янги йўл қурилишининг биринчи босқичи якунланди (фото).
Сергели туманида омборхона биноларидан бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди. Омборхонадан ташқари, корхона маъмурий биноси ҳам вайрон бўлди. Бир киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳатланди.
Тошкент шаҳрида Matiz автомобили «Isuzu» русумли автобус билан ЙТҲ содир этди. Оқибатда автобус мувозанатни йўқотиб, ағдарилган. Ҳодиса сабабли автобуснинг тўрт нафар йўловчиси тан жароҳати олган ва шифохонага етказилган.
Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуровнинг айтишича, туман ҳокимларининг ойлик маоши 5 млндан 6 млн сўмгача бўлиши мумкин. Бундан ташқари, у ўзига ходимлари билан бир ҳил миқдорда рағбат пули ажратишини айтиб ўтди.
Сергели тумани ҳокими контейнерга кўчиб ўтмаслигини ва бу учун «айб иш қилмаганини» маълум қилди. Унинг таъкидлашича, президент ҳамма контейнерга кўчиш кераклиги ҳақида айтмаган. «Лекин одамга ишлаши ва яшаши учун контейнер қулай бўлса, нега ундай қилмаслиги керак?» — деди туман ҳокими.
Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Элбек Шукуров Тошкентнинг Сергели туманига ҳоким этиб тайинланди.
Бахтиёр Шомуродов Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳокими лавозимини тарк этди. Вақтинчалик унинг вазифасини ҳокимнинг биринчи ўринбосари Мурод Исабоев бажаради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг